
“Манчестер Юнайтед” “Аякс” футболчисига катта пул таклиф қилди
“Манчестер Юнайтед” “Аякс” ҳужумчиси Антони учун 60 миллион евро таклиф қилди, дея хабар беради “Goal.com” нашри.
Аммо Амстердам клуби 22 ёшли бразилиялик учун камида 80 миллион евро талаб қилмоқда.
Қайд этилишича, ҳужумчининг агентлари Амстердам клубига “Манчестер Юнайтед” таклифини қабул қилиш учун босим ўтказмоқда.
Антонининг ўзи ҳам манкунианликлар сафига ўтмоқчи эканлигини маълум қилган, аммо шундай бўлса-да, музокаралар жуда ҳам қийин кечмоқда.
Форвард ўтган мавсумда "Аякс" сафида барча турнирлар доирасидаги 33 ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол ва 10 та голли узатмани ўз номига ёздириб қўйган. Ҳужумчининг амстердамликлар билан шартномаси 2025 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.
Фикрлар