"Манчестер Юнайтед" "Аталанта" ҳужумчиси билан келишувга эришди!

CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" клуби "Аталанта" ҳужумчиси Расмус Хойлунд билан келишувга эришди. Ҳужумчи АПЛда тўп тепишга қарши эмас. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди. 

Tecno

Манбага кўра, жамоа энди Италия клуби билан трансфер суммасини келишиб олиши керак бўлади. Маълум бўлишича, бергамоликлар Хойлунд учун камида 70 миллион евро сўрамоқда.

"Қизил иблислар" эса трансферга маълум миқдордаги сумма ҳамда Фред ва Донни Ван Де Бекни қўшишни режа қилганди. Бироқ "Аталанта" раҳбарияти бу таклифга рад жавобини берди. Тез орада "Манчестер Юнайтед" яна бир таклифни юбориши кутилмоқда. 

Comments

You must be logged in to commet!