"Манчестер Юнайтед" афсонаси "Ливерпуль" парчаланиб бораётганини огоҳлантирди
Англия терма жамоаси ва “Манчестер Юнайтед” собиқ футболчиси Гари Невилл “Ливерпуль”нинг жорий мавсумдаги ёмон ўйинлари ҳақида фикр билдирди.
“Жамоада ҳозир ишлар яхши эмас. "Ливерпуль"га барқарорлик етишмайапти. Бу клубда чемпионлик учун ишонч қолмади. Мухлислар уларнинг ғалаба қозонишини кутадилар, лекин футболчилар хато қилишда давом этмоқда. Улар парчаланмоқда”, — дея унинг сўзларини келтирди Sky Sports нашри.
Маълумот учун, АПЛнинг 15-турида мерсисайдликлар меҳмонда “Лидс” билан 3:3 ҳисобида дуранг қайд этди. Айнӣ пайтда Арне Слот шогирдлари 23 очко тўплаб, турнир жадвалида 7-ўринни эгаллаб турибди.



Фикрлар