"Манчестер Сити"да мавсумнинг энг яхши футболчиси учун номзодлар эълон қилинди

CHERY AUTO

"Манчестер Сити" клуби 2024-2025 йилги мавсум учун энг яхши футболчиларни аниқламоқда. 

Tecno

Бу учун 3 номзод номи эълон қилинди. Булар Кевин Де Брюйне,  Йошко Гвардиол ва Эрлинг Ҳоланд. Қуйида уч футболчиниг статистикасини кўриб чиқамиз.

Йошко мавсум давомида жами 50 та баҳсда 4243 дақиқа майдонда ҳаракатланди. Фойдали иш коеффициенти 6+2. Эрлинг Ҳоланд 2024-2025 йил мобайнида умумий 41 учрашувда иштирок этди. Норвегиялик ҳужумчи бу ўйинларда  30 та гол уриб 4 та голга ассистентлик қилди.

Кевин Де Бруйне 37 беллашувда 2227 дақиқа майдонда бўлди. Натижаси эса 6+8. Мавсумнинг деярли бутун қисмини ёмон ўтказган КДБ охирида уйғонганини қайд этиш лозим. Балки, унинг жамоадан кетаётганлиги ҳам учликка киритишга мажбур қилгандир.

Маълумот ўрнида, ғолиб мухлисларнинг овозига кўра аниқланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!