"Манчестер Сити" Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати учун қайдномасини эълон қилди!

CHERY AUTO

Хабарингиз бор, 15 июндан бошлаб Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати старт олади. Ушбу турнирда Хосеп Гвардиола бошчилигидаги "Манчестер Сити" ҳам иштирок этади. Бир неча дақиқа олдин "шаҳарликлар" бўлажак мусобақа учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди. 
 
Унга кўра, ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов ушбу қайдномадан ўрин олган. Бироқ, Жек Грилиш мазкур рўйхатга киритилмади. Маълумотларга қараганда, футболчи тез орада жамоадан кетиши кутилмоқда.

Image

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Olim
11/06/2025 22:02
Abduqodirga omad yor bo‘lsin!