“Манчестер Сити” футболчига нарх қўйди

CHERY AUTO

“Манчестер Сити”нинг асосий дарвозабони Эдерсон фаолиятини Туркия Суперлигасида давом эттиришга розилик берди. Бу ҳақда туркиялик журналист Яқуб Чинар хабар тарқатди.

Tecno

Манбага кўра, бразилиялик 31 ёшли голкиперга “Галатасарой” даъвогарлик қилмоқда. Истанбулликлар бош мураббийи Окан Бурук телефон орқали Эдерсон билан гаплашиб, уни жамоага келишга кўндиргани айтилмоқда.

“Манчестер Сити” тажрибали посбонни қўйиб юборишга шошилмаяпти. “Шаҳарликлар”ни ижара варианти қониқтиргани йўқ. Шунингдек, клуб шартномаси келаси ёз якунланадиган Эдерсон учун 10 миллион евродан бошланган таклифларни кўриб чиқиши мумкин.

Эдерсон 2017 йилдан бери “Манчестер Сити” дарвозасини қўриқлаб келмоқда. Ҳозиргача барча турнирларда 372 та учрашув ўтказиб, шулардан 168 тасида дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!