
"Манчестер Сити" Эдерсоннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди
"Манчестер Сити" 31 ёшли дарвозабон Эдерсонни келаётган мавсум учун жамоада сақлаб қолиш ниятида. Бу ҳақда "Sky Sports" нашри хабар берди.
Туркиянинг "Галатасарай" клуби бразилиялик посбонга жиддий қизиқиш билдирмоқда ва унинг вакиллари билан дастлабки келишувга эришгани ҳақида аввалроқ хабарлар тарқалганди. Аммо "шаҳарликлар" ҳозирча расмий таклиф қабул қилмаган ва тажрибали дарвозабонни асосий вариант сифатида кўришда давом этмоқда.
Бундан ташқари, манчестерликлар бир неча дарвозабон бўйича суриштирувлар амалга ошираётгани ҳақида ҳам хабарлар чиққан эди.
Эдерсон ўтган мавсумда АПЛда 26 ўйинда майдонга тушиб, 26 та гол ўтказиб юборган.
Фикрлар