"Манчестер Сити" "Барселона" футболчисини АПЛга қайтармоқчи

  • 01 Jan 18:25
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Барселона" аъзоси Рафинья Англия Премьер лигасига қайтиши мумкин.

Tecno

Испан ОАВ хабарига кўра, "Манчестер Сити" уни ўз таркибига қўшиб олмоқчи. Ўз навбатида, каталонияликлар ҳам бу трансферга қарши эмас. Боиси, вингер бош мураббий Хави Эрнандеснинг услубига мос келмади.

Рафиньяга "Туманли Альбион" бегона эмас. У 2020-2022 йиллар оралиғида "Лидс" шарафини ҳимоя қилган. Футболчининг трансфер баҳоси 50 миллион еврога тенг.

26 ёшли ҳужумчи жорий мавсум "кўк-анорранглилар" либосида 19 учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2 гол ва 4 ассистни ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.

Comments

You must be logged in to commet!