"Манчестер Сити" аъзоси "Ан-Наср" радарига тушди

BEPUL PROPAN

"Ан-Наср" "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Матео Ковачикга қизиқиш билдирмоқда. 30 ёшли хорватияликнинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ўрталарига қадар тузилган.

Инглиз нашрлари хабарига кўра, "шаҳарликлар" келаётган ёзда ўз таркибини сезиларли даражада ёшартиришни режалаштирмоқда. Шу сабаб клуб ёши каттароқ футболчиларни ушлаб қолмайди. "The Sun Football" нашри хабарига кўра, "Ан-Наср" ёзги трансфер ойнасида Ковачични сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. "Transfermarkt" 30 ёшли хавбекнинг нархини 28 миллион еврога баҳоламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони гранди сафида Манчестернинг собиқ ҳимоячиси Эмерик Ляпорт ҳам тўп тепмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!