Манба: Хави Мессини ортга қайтармоқчи

  • 26 сентябрь, 2022, 10:43
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Барселона" бош мураббийи Хави ҳужумчи Лионель Мессининг испан клубига қайтишини истамоқда, деб ёзади журналист Жерар Ромеро.

Tecno

35 ёшли ҳужумчининг парижликлар билан шартномаси келаси ёзда тугайди ва "Барселона" аргентиналик футболчининг ортга қайтариш йўлларни ўрганмоқда.

"Кўк-анорранглилар" бош мураббийи Мессига фаолияти якунида ўзининг энг яхши футболини намойиш қилиши учун қулай шароитларни яратиб беришга тайёр.

Аммо испаниялик мутахассис жамоа механизмига салбий таъсир кўрсатишидан қўрқиб, аргентиналик атрофида ўйин қуришни режалаштирмаяпти.

Маълумот ўрнида, Месси жорий мавсумда ПСЖ сафида 11 ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига 6 та гол  ва 8 та голли узатмани ёздириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!