
Манба: Фраттези "Интер" билан шартномасини узайтиради
Миланнинг "Интер" клуби ярим ҳимоячиси Давиде Фраттези клуб билан янги шартнома имзолайди.
Томонлар 2030 йилнинг ўрталарига қадар амал қиладиган келишув шартлари бўйича деярли келишиб олди. Бу ҳақда инсайдер Никол Скира хабар берди.
25 ёшли футболчининг маоши йилига 3,4 миллион еврони ташкил қилади. Давиденинг "Интер" билан амалдаги шартномаси 2028 йилда тугайди.
Ўтган мавсумда ярим ҳимоячи Симоне Индзаги жамоасида асосий таркибга кира олмагач, "нерадзуррилар" сафини тарк этиш ниятида эканлиги ҳақида матбуотда хабарлар тарқалган эди. Бироқ Кристиан Киву унинг фикрини ўзгартира олди.
Фикрлар