Мана нега Жошуа мағлуб бўлди !

  • 24 сентябрь, 2024, 18:28
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

22 сентябрь куни Лондонда катта бокс оқшоми бўлиб ўтди. Унинг асосий жангида Энтони Жошуа ва Даниэль Дюбуа рингга кўтарилди. Бироқ амалда фаворит ҳисобланган Энтони 5-раунддаёқ нокаутга учради. Икки вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Тимоти Брэдли эса мазкур баҳс натижасини изоҳлаб берди.

Tecno

“Жанг тезлашганда Жошуа муаммога дуч келишини кўрдик.  Тез қарор қабул қилиш керак бўлганда у саросимага тушиб қолди. Дюбуа эса совуққонлик билан бундай вазиятдан унумли фойдаланди”, - деди Брэдли ProBox телеканалига берган интервьюсида.

Маълумот учун, мазкур мағлубият Жошуа учун фаолиятидаги тўртинчиси бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!