
Максим Шацких: "Бизда гол уриш учун имкониятлар кўпроқ эди"
“Бухоро” – “Андижон” (1:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар бош мураббийи Максим Шацких қатнашди.
- Биринчи таймда кўнгилдагидек ўйин кўрсата олмадик. Иккинчи таймда бошқача кайфиятда майдонга тушдик ва танаффусдан кейинги ўйиндан нисбатан қониқдим. Ўйинда бир қанча жиҳатларини яхшилайдиган жиҳатларимиз бор. Агар айрим камчиликларга йўл қўймаганимизда ғалаба биз томонда бўларди. Жамоамизда ўйин тақдирини ҳал қиладиган учта яхши имконият бўлганди. Афсуски, фойдалана олмадик.
- Жамоангиз футболчилари жисмоний томондан тўлиқ таёр эмасдек кўринди...
- Мен “Бухоро”га нисбатан жисмоний жиҳатдан яхши эмаслигимизни кўрмадим. Сиз айтгандек эмас. Йигитлар яхши ҳолатда ва хавфли вазиятларни яратдик. Бизда гол уриш учун имкониятлар кўпроқ бўлди. “Бухоро”да эса бундай вазиятлар юз берганини эслай олмаяпман.
- Ўтказиб юборилган голда дарвозабон хатога йўл қўйди. Бу ҳақида нима дея оласиз?
- Нима дейиш мумкин? Ҳамма хато қилади. Бу ерда қўрқинчли ҳолат йўқ.
Фикрлар