
Маҳмуд Муродовнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби маълум бўлди
Ўзбекистонлик ММА жангчиси, UFC промоушенида ўз жангларини ўтказаётган, Маҳмуд Муродовнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби маълум бўлди. Ҳамюртимиз 14 март куни Бразилияда мезбон Антонио Карлос Жуниорга қарши октагонга кўтарилади. Мазкур жанг UFC on ESPN +28 турнири доирасида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз: Маҳмуд Муродов UFC да иккита жанг ўтказиб, уларда ғалаба қозонишга эришган.
Фикрлар