
Маҳмуд Муродов топ-15 таликдаги жангчига қарши октагонга кўтарилишга яқин турипти (Видео)
UFC бўйича ўрта вазн тоифасида иштирок этиб келаётган ҳамюртимиз Маҳмуд Муродов ўзининг навбатдаги жанги борасида гапирди.
"Яхши янгилик бор. Биз ўз жамоамиз билан навбатдаги жанг борасида музокара олиб бораяпмиз. Рақиб эса топ-15 таликдан. Шунинг учун, яқин орада яхши янгилик билан сизларни хурсанд этамиз. Қўллаб-қувватлаётганингиз учун барчангизга катта раҳмат," - деди Муродов ўзининг "Instagram" саҳифасида "История" жойлаган ҳолда.
Эслатиб ўтамиз, Муродов UFCда 2 та жанг ўтказишга улгурди ва иккала жангда ҳам ғалабага эришди.
Фикрлар