Лукаку мутлақ рекорд соҳиби

BEPUL PROPAN

"Интер" таркибидаги дебют мавсуми бельгиялик ҳужумчи учун анча сермаҳсул келди. Европа Лигаси чорак финалида "Байер" дарвозасига гол уриш орқали 27 ёшли форвард Европа Лигаси тарихидаги 9 та кетма-кет учрашувда рақиблари дарвозасига йўл топган биринчи футболчига айланди.

Бундан олдинги рекорд Алан Ширерга тегишли эди. "Ньюкасл" собиқ ҳужумчисида 8 та самарали учрашувлар серияси бор эди. 

Шунингдек, Лукаку "Интер" сафида еврокубокларда кетма-кет 6 учрашувда гол урган дастлабки футболчига ҳам айланиб олди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!