Луиш Фиго: "Эл-Класико"да "Реал"да устунлик бўлиши мумкин"

CHERY AUTO

"Барселона" ва "Реал Мадрид" собиқ футболчиси Луиш Фигу бўлажак "Эл-Класико" ҳақида ўз тахминларини билдирди.

Tecno

"Менимча, "Реал" ушбу учрашувда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонади. Улар ўз майдонида ҳаракат қилади ва бу муҳим аҳамиятга эга. Бундан ташқари, голларга бой ва қизиқарли ўйин бўлади деб ўйлайман. Агар "қаймоқранглилар" ўтган мавсумдаги вокеаларга эътибор қаратса, бундан мотивация сифатида фойдаланиши керак.  Аммо ҳар бир мавсум нўлдан бошланади ва янги футболчилар қўшилади. 

“Kласико”ларда ҳеч қачон фаворит бўлмайди. Қандай формада бўлишидан қатъий назар ҳар бир ўйин ўзгача бўлади. Эҳтимол, мезбонларда кичик устунлик бўлар", - деди португалиялик футболчи. 

Маълумот учун, Луиш Фигу "Барселона"да ҳам "Реал Мадрид"да ҳам тўп тепган кам сонли футболчилардан бири ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!