Луис Энрике: ПСЖда тўпурар йўқ

  • 22 Sep 16:55
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике футбол жамоатчилигидан Усмон Дембелени жамоанинг ягона ва асосий тўпурари деб ҳисобламасликларини сўради.

Tecno

“Бизда аниқ бир футболчи тўпурар деган тушунча йўқ. Агар Дембеле босим остида қолса ва ундан кутилган голларни урмаса, бизда муаммолар пайдо бўлади.

Биз ғалаба хоҳлаймих. Ким гол уради? Менга барибир. Ким ПСЖ формасини кийган бўлса, ўша урсин. Битта футболчига босим ўтказиб бўлмайди. Бутун жамоа яхшиланиши керак”, - деди испаниялик мутахассис.

Дембеле жорий мавсум ПСЖ таркибида олтита ўйинда қатнашиб, тўртта гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди. ПСЖ эса ортда қолган бешта турдан сўнг 13 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!