
Луис Энрике операция қилинди
Луис Энрике велосипед ҳалокатидан кейин операция қилинди. 5 сентябрь куни "Пари Сен-Жермен" бош мураббийи велосипеддан йиқилиб, ўмров суягини синдириб олганди.
55 ёшли мутахассис Испанияда операция қилинди. Энрикенинг якшанба куни Франция чемпионатининг 4-туридан ўрин олган ПСЖ - "Ланс" ўйинида иштирок этиши деярли имконсиз.
Чоршанба куни парижликлар терма жамоалар ўйинларидаги танаффусдан сўнг машғулотларга киришди. Машғулотни "Барселона" собиқ мураббийи ёрдамчиси Рафел Пол олиб борди. 38 ёшли ёрдамчи Луис соғайиб кетгунига қадар бош мураббий вазифасини бажаради.
Энрике 17 сентябрь куни Чемпионлар лигасининг 1-турида "Аталанта"га қарши ўйинда жамоани бошқара оладими ёки йўқми, ҳозирча номаълум.
Фикрлар