Луис Энрике аламли мағлубиятдан кейин футболчиларга нима деганини айтди

  • 06 Mar 06:32
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Европа Чемпионлар лигасининг нимчорак финал биринчи учрашувида ПСЖ ўз майдонида “Ливерпуль”дан ҳар томонлама устун келган бўлса-да, ўйин охирида гол ўтказиб юбориб, аламли мағлубиятга учради.

Tecno

Парижликлар бош мураббийи бу учрашувдан кейин ўз шогирдларига қўллаб-қувватлади.

- Жорий мавсумда “Ливерпуль” илк бор биринчи бўлимда дарвоза олдида ҳеч қандай вазият ярата олгани йўқ. Мен бунга аминман.

Биз эса, балки ўтган мавсумдан бери ҳужум уюштириш ва ҳимояланиш бўйича энг зўр ўйинимизни ўтказгандирмиз. Ўйинчилар жуда кўп югуришди, бир жамоа бўлиб ўйнадилар.

Кийим алиштириш хонасида ҳафсалалари пир бўлиб ўтирганди. Мен уларга бошларини баланд кўтаришлари кераклигини айтдим, - деди Луис Энрике.

Энди бу икки жамоа ўртасидаги жавоб учрашуви 11 март куни “Ливерпуль” уй ўйинларини ўтказадиган “Энфилд” аренасида бўлади.

Comments

You must be logged in to commet!