Лучано Спалетти Осиё терма жамоаларидан бирини бошқариши мумкин!
Лучано Спалетти Эрон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин.
Эрон термаси раҳбарияти амалдаги бош мураббий Амир Ғаленойининг натижаларидан норози. Шу сабаб унинг ўрнига хорижлик мутаххассис варианти кўрилмоқда. Тасдиқланмаган хабарларга кўра, форслар Спалеттининг агентига таклиф билан чиққан.
Бундан ташқари, Ғаленойи ва терма жамоанинг етакчилари ўртасида муносабатлар яхши эмас.
Эслатиб ўтамиз, Эрон Жаҳон Чемпионати йўлланмасини нақд қилиб бўлди. Форслар октябрдаги ФИФА кунларида мундиалга тайёргарлик доирасида Танзания ва Россия билан ўртоқлик ўйинлари ўтказади.



Фикрлар