Лондон тўртинчи бор Олимпиада ўйинларига мезбонлик қилиши мумкин!

BEPUL PROPAN

Лондон мери Содиқ Хон шаҳар 2040 йилги ёзги Олимпиада ўйинларига мезбонлик қилишига умид қилмоқда.

“Мен спортни яхши кўрадиган одамман. Шу боис ҳам ҳар доим Лондонни дунёнинг спорт пойтахтига айлантиришни ва мавқеимизни мустаҳкамлашни хоҳлаганман. Биз баскетболни Лондонга олиб келиш учун NBA билан ҳам музокаралар олиб бормоқдамиз. Лондон тўртинчи бор Олимпиада ўйинларни ўтказган биринчи шаҳар бўлишини истардим” - деди Хон.

Маълумот учун, Лондон 1908, 1948 ва 2012 йиллардаги Олимпиадага мезбонлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!