"Локомотив"нинг бразилиялик футболчиси кетиб қолди

  • 3 март, 2022, 21:35
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Москванинг “Локомотив” клуби марказий ҳимоячиси Пабло Насименто жамоа билан амалдаги шартномаси борлигига қарамай Россияни тарк этди.

Tecno

Футболчининг рафиқаси инстаграмда уларнинг оиласи Москвадан Бразилияга учиб кетганини тасдиқлади.

«Темирйўлчилар» футболчини 2021 йилнинг январида 2,5 миллион еврога сотиб олганди.

Ўшандан бери Пабло "Локомотив" таркибида 31 та ўйин ўтказиб, 2 та гол уришга муваффақ бўлди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!