"Ливерпуль"нинг етакчи футболчиси Туркия чемпионининг таклифини ўйлаб ўтирмай рад жавобини берди

CHERY AUTO

Туркиянинг амалдаги чемпиони — "Галатасарай" янги дарвозабон излашни фаол давом эттирмоқда. Журналист Флориан Плеттенбергнинг маълум қилишича, клуб бир неча ҳафта аввал "Ливерпуль" посбони Алиссон Беккерга расмий таклиф йўллаган.

Tecno

Бироқ, 32 ёшли бразилиялик голкипер бу таклифни рад этди. Алиссон 2018 йилдан бери мерсесайдликлар сафида тўп суриб келмоқда ва у билан тузилган шартнома 2027 йилгача амал қилади. Манбанинг маълум қилишича, туркияликлар Мамардашвилининг жамоага келиши Беккери кетиш эҳтимолини ошириши мумкин, деб ўйлаган.

Жорий мавсумда у барча турнирларда 35 ўйинда иштирок этиб, 33 та гол ўтказиб юборди ва 13 учрашувда дарвозасини дахлсиз сақлаб қолди. Transfermarkt маълумотига кўра, унинг бозор қиймати 20 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!