"Ливерпуль" ёзда йирик трансферга тайёрланмоқда

CHERY AUTO

Mundo Deportivo наши хабарига кўра, "Ливерпуль" германиялик хавбек Кай Хаверц учун курашда етакчига айланиб олди.

Tecno

Футболчига "мерсисайдликлар"дан ташқари "Манчестер Юнайтед", "Барселона" ва "Бавария" клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда. Бироқ, ливерпулликлар футболчи учун асосий даъвогар ҳисобланишмоқда.

Манбага кўра, "Ливерпуль" ушбу трансферни ёзда амалга ошириш ниятида. Бу трансфер учун "қизиллар" ўз бюджетидан 107 миллион фунт ажратишга ҳам тайёр.

17 ёшли Хаверц умумий ҳисобда "Байер" сафида 126 та ўйинда майдонга тушиб, 31 гол ва 23 голлик узатма муаллифига айланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!