
"Ливерпуль" Салоҳ ва Ван Дейк борасида бир қарорга келди
"Ливерпуль" раҳбарлари марказий ҳимоячи Виржил ван Дейк ва ҳужумчи Муҳаммад Салоҳ билан музокараларни давом эттирмоқда. Бу ҳақда инсайдер Девид Орнштейн хабар бермоқда.
Журналистнинг сўзларига кўра, мерсисайдликлар юлдуз футболчиларининг келажагига оптимистик қарашади. "Қизиллар" иккала футболчини ҳам ўз сафида қолишни истайди. Шу жумладан, футболчилар ҳам бошқа жамоага кетмоқчи эмас.
Маълумот учун, ҳар икки футболчининг "Ливерпуль" билан шартномаси 2025 йилнинг ёзида якунига етади. Слот шогирдлари 67 очко билан Англия Премьер-лигаси жадвалида ишончли тарзда пешқадамлик қилмоқда.
Comments