"Ливерпуль" ўз ўйида "Арсенал"ни таслим этди
Англия Премьер-лигаси 3-туридан ўрин олган "Ливерпуль" - "Арсенал" учрашуви якунланди. Унда мерсисайдликлар 3:1 ҳисобида зафар қучди.
Ўйиндаги ҳисоб 25-дақиқада "канонирлар" форварди Александр Ляказетт томонидан очилган бўлса, майдон эгалари орадан 10 дақиқа ўтар-ўтмай, тарози паллаларини ўз томонига оғдирди. Иккинчи таймда захирадан ўйинга қўшилган Диогу Жота баҳс сўнгига қадар аниқ зарбаси билан ўйинга мантиқий нуқта қўя олди.
Ушбу ғалабадан кейин "Ливерпуль" турнир жадвалининг 2-поғонасини эгаллаган бўлса, "Арсенал" 5-ўринда жойлашган.
- 90+4'

Учрашув якунланди! Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!
 - 90+2'
Обамеянг Нкетиани тўп билан таъминлади. Бироқ ёш футболчи зарба йўллаш имконини топа олмади.
 - 90'

Асосий вақтга 3 дақиқа қўшиб берилди.
 - 88'

ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!
Жарима майдонидан тўпни узоқлаштиришда хатога йўл қўйган Давид Луиз тўпни Жотанинг оёқлари остига ташлаб берди. Португалиялик вингер бу имкониятдан унумли фойдаланди.
 - 86'
Салаҳ ҳамда Жота бир-бирларига ҳалал бериб қўйишди. Қулай вазият бой берилди.
 - 83'
Салаҳнинг заргарона узатмасидан кейин дарвозабон қаршисида ёлғиз қолган Жота ноаниқ зарба йўллади.
 - 82'
Жота тўпни қабул қилгани ҳамоноқ ўз омадини синаб кўрди. Бироқ зарба етарлича аниқ эмасди.
 - 81'
Агар "Арсенал" ҳозир гол ура олса, сўнгги дақиқалар шунчаки ёнади!
 - 80'

Наби Кейта ва Садио Мане захирага олинди. Уларнинг ўрнига Мильнер ва Жота майдонга тушди.
 - 78'

Маҳмонларнинг илк бурчак зарбасини ҳимоячилар бартараф этди.
 - 76'
Фирминонинг зарбаси Тирнига тегиб, майдонни тарк этди. Зарба анча хавфли эди.
 - 74'

Ляказетт ўрнига Нкетиа майдонга тушди. Кўкка совурган вазиятлари учун франциялик форвард афсусланмоқда.
 - 72'

Манени жарима майдони олдида йиқитган Себальос сариқ карточка билан жазоланди.
 - 70'

Икки рақибини усталик билан алдаб ўтиб, дарвозани нишонга олган Маненинг зарбасини Лено эгаллаб олди.
 - 69'

Пепе Виллиан ўрнига ўйинга қўшилди.
 - 68'

Бельерин катта тезликда ундан ўтиб кетаётган Манени қўллари билан ушлаб қолгани учун огоҳлантирилди.
 - 65'
Фирмино билан девор усулида комбинация уюштирган Мане жарима майдони ичида антиқа зарба берди. Бироқ ноаниқ.
 - 63'

Яна бир бор дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиққан Ляказетт навбатдаги сафар ҳам гол ура олмади. Алиссон жой танлашда бехато ўйнади.
 - 62'

Ван Дейкнинг узоқ масофадан берган зарбаси Ленога муаммо туғдира олди. Дарвозабон тўпни ушлаб ола олмади.
 - 60'

Жака захирага олинди. Унинг ўрнига Себальос майдонга тушди.
 - 59'

Ҳисоб тенглашиши мумкин эди! Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиққан Ляказетт тўпни алиссоннинг устидан ошириб қўймоқчи бўлди. Бироқ форвард ижрода адашди. Алиссон хавфни бартараф этди.
 - 58'

Виллиан жароҳат олиб, майдонда ётибди. Унга тиббий ёрдам керак. Фабиньо унга нисбатан бироз қалтис ўйнаган эди.
 - 56'
Рақибининг фаоллигини мерсисайдликлар тўп назорати билан сусайтирмоқчи.
 - 54'
"Канонирлар" ҳам тез-тез олдинга ўтишни бошлади.
 - 53'
Мане Роб Холдингдан тўпни жарима майдони яқинида олиб қўйди ва жамоадошига узатди. Бироқ ҳимоячи ўз хатосини тўғирлай олди.
 - 51'
Фирминонинг марказга кесиб узатган тўпини Давид Луиз узоқлаштирди.
 - 49'

Тирнининг оёғини босиб олгани учун Трент огоҳлантирилди.
 - 47'
Артета шогирдлари иккинчи бўлимни фаол бошлади. Бироқ улар ҳужумни якунлай олишмади.
 - 46'

Иккинчи тайм бошланди!
 - 46'
Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!
 - 45+2'

Танаффус!
 - 45'

Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.
 - 44'
Бўлим сўнгида "Арсенал" тўпни назорат қилмоқда.
 - 42'
Мэйтленд-Найлз бирга-бир вазиятга чиқиб бориши мумкин эди. Бироқ лотераль тўпни ўзига бўйсундира олмади.
 - 41'
Фирмино катта тезликда югуриб келаётган Салаҳга оҳиста пас берди. Бироқ дарвозабон ҳаммасини ўз назоратига олган эди.
 - 39'
Жарима майдонига ёриб кирган Робертсон бу сафар фойдали ҳаракат қила олмади. Тўп унинг ўзидан майдонни тарк этди.
 - 36'
Ўйин драматик руҳда давом этмоқда. Ҳужумлар тинмаяпти.
 - 34'

ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!
Трентнинг идеал узатмасидан сўнг дарвозабон қаршисида бир ўзи қолган Робертсон хотиржамлик билан гол киритди.
 - 32'

Кейтанинг ўткир бурчакдан берган зарбасини меҳмонлар кипери қайтарди.
 - 30'
Ўйин темпи киритилган икки голдан кейин анча ортди.
 - 28'

ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!
Мерсисайдликлар дарҳол жавоб голини киритишди! Салаҳнинг зарбасини базўр бартараф этган Лено Маненинг уриниши олдида ожиз эди. Сенегаллик вингер позиция танлашдаги маҳорати эвазига бўш қолган дарвозани ишғол қилди.
 - 25'

ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!
Робертсон кераксиз жойда рақиби Ляказеттни тўп билан таъминлаб қўйди. Дарвозабон билан ёлғиз қолган ҳужумчи антиқа зарбаси билан ҳисобни очди.
 - 24'
Вейналдумнинг жарима майдони яқинидан берган зарбасини Лено осонликча ушлаб олди. Зарба кутилганидек чиқмаганди.
 - 23'
Холдинг яккакурашда Манега имконият қолдирмади. Ўйин яхши суръатда давом этмоқда.
 - 21'
Жарима майдонидан қайтган тўпга "пушка" зарбасини йўллаган Трентнинг зарбаси Бельеринга тегиб, тўсиндан қайтди.
 - 20'
Жака Салаҳ томон кетаётган тўп йўналишини аранг ўзгартириб юборди.
 - 18'
Артета шогирдлари эрта прессинг уюштирмоқда. "Арсенал"нинг 4-5 футболчиси рақиб тўпга эгалик қилаётганида майдоннинг мезбонлар учун ажратилган қисмида рақибларини кутиб олмоқда.
 - 15'

Трентнинг узатмасидан кейин жарима майдони марказидан кучли зарба йўллаган Маненинг уринишини Лено қайтарди.
 - 13'

Бурчакдан етказилган тўпга Салаҳ боши билан ноаниқ зарба берди.
 - 12'
Трентнинг жарима майдонига оширган тўпини Ван Дейк узоқ бурчакка йўллади. Бироқ тўп йўлига Давид Луиз тўғаноқ бўлди.
 - 9'

Мэйтленд-Найлз ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
 - 7'
Кутилганидек, "Ливерпуль" тўп назоратини қўлга олди. "Канонирлар" прессингда ўйнаяпти.
 - 5'
Робертсоннинг узатмаси зич жойлашган меҳмонлар мудофаа чизиғидан ўтмади.
 - 3'

Мане Тирнининг юзига қўллари билан уриб юборди. Ҳакам уни огоҳлантирди.
 - 2'
Илк дақиқадаёқ Обамеянг дарвозабон билан ббирга-бир вазиятга чиқди. Бироқ олдинга югуриб чиққан Алиссон хавфни бартараф этди.
 - 1'

Учрашув бошланди!
 - 0'
"You will never walk alone" ҳам янгради!
 - 0'
Футболчилар майдонга тушиб келмоқда. Ўйин учун барчаси тайёр.
 - 0'
Ассалому алайкум, муҳтарам футбол ихлосмандлари! Биз кутган баҳс бир неча дақиқалар ичида старт олади.
 



Фикрлар