"Ливерпуль" Клоппнинг кетиб қолишидан хавфсираяпти

CHERY AUTO

"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв ўрнига номзод сифатида кўрилмоқда. "Mirror" нашри тарқатган хабарга кўра, мерсисайдликлар немис мутахассисини жамоада олиб қолиш учун бир қатор чораларни амалга оширишига тўғри келади.

Tecno

Клопп эса ўзининг Германия терма жамоасининг бош мураббийи бўлишини фаолиятининг мантиқий давоми сифатида қарамоқда.

Маълумот учун, германиялик мутахассис 2015 йилдан буён "қизиллар"ни бошқариб келади. "Ливерпуль" унинг қўл остида ўтган мавсум ЕЧЛда ғолиб чиқишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!