
"Ливерпуль" Исак учун расмий таклиф тайёрламоқда – "Ньюкасл"да иккиланиш ҳукм сурмоқда
"Ньюкасл" ушбу ҳафтада Александр Исак бўйича "Ливерпуль"дан расмий таклиф келишини кутмоқда. Бош мураббий Эдди Хау Исакнинг жамоа билан Осиё турнесига қўшилмаслигини тасдиқлади ва бу трансфер эҳтимолини янада оширди.
25 ёшли ҳужумчи ушбу мавсумолди йиғинда ўртача сондаги жароҳатини баҳона қилиб қатнашмаган, аммо сўнгги тиббий текширувлар унинг тўлиқ соғлом эканини кўрсатган.
Исак "Ливерпуль"га ўтишни хоҳлаётганини билдирган ва англиялик чемпионлар Луис Диасни "Бавария"га 65 миллион фунтга сотгач, янги ҳужумчини харид қилиш учун катта маблағга эга бўлишади. Хабарларга кўра, мерсесайдликларнинг таклифи 150 миллион фунт атрофида бўлиши мумкин.
"Ньюкасл" раҳбарияти икки йўлдан бирини танлаши керак: футболчини сотиб, максимал фойда олиш ёки ҳар қандай таклифни рад этиб, уни жамоада қолишга мажбурлаш. Жамоа сафида ҳам бу масала бўйича қарама-қарши фикрлар мавжуд.
Раҳбарият ҳозирча асосий футболчиларни сақлаб қолишни исташини билдирмоқда. Бироқ, Исакнинг кетиш истаги ва "Ливерпуль"нинг катта таклифи уларни қарор қабул қилишга мажбур қилиши мумкин.
Фикрлар