
"Ливерпуль" бу хабарни тасдиқлади
Садио Мане ёзда "Ливерпуль"ни тарк этади.
"Қанот футболчиси кейинги трансфер ойнасида клубини ўзгартиришга қарор қилди. Сенегаллик юлдуз янги чорловларга тайёр. "Ливерпуль" буни расман тасдиқлайди, деб ёзди журналист Фабрицио Романо.
"Бавария" Мане трансфери учун асосий фаворит ҳисобланади. Бироқ ҳали ҳаммаси ҳал бўлиб улгурмади. Сабаби, Садио Чемпионлар лигаси финалини кутмоқчи эди.
"AS" нашри берган хабарга кўра, ярим ҳимоячи турнир финалида "Реал"дан учралган мағлубиятдан сўнг "Ливерпуль" билан хайрлашган.
- Мухлислар" ва мураббийга ҳаммаси учун раҳмат айтмоқчиман. Бу жамоага омад тилайман.
Эслатиб ўтамиз, 30 ёшли вингер 2016 йилдан буён мерсисайдликлар сафида тўп тепади. У клуб билан 6 та соврин ютишга муваффақ бўлди - Чемпионлар лигаси, АПЛ, Англия кубоги, Лига кубоги, Европа Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати.
Фикрлар