
"Ливерпуль" "Бавария" етакчиси билан музокаралар бошлади
Мюнхеннинг "Бавария" клуби ярим ҳимоячиси Жошуа Киммих Англияга кўчиб ўтиши мумкин. "Todofichajes" хабарига кўра, 29 ёшли футболчини "Ливерпуль" ўз сафида кўришни истамоқда.
Англиянинг гранд клуби Киммихнинг вакиллари билан дастлабки музокараларни бошлаб юборди. "Қизиллар" Жошуа билан эркин агент сифатида шартнома имзолаш имкониятига эга, чунки хавбекнинг "Бавария" билан амалдаги шартномаси июн ойининг охирида якунланади. Ярим ҳимоячи Германия грандида 2015-йилдан бери фаолият олиб бормоқда.
Жорий Бундеслиганинг мавсумида Киммих 18 та учрашувда иштирок этиб, 1 та гол урди, 3 та голли узатма амалга оширди ва 3 та сариқ карточка олди.
Фикрлар