
"Ливерпуль" Англия терма жамоаси футболчисини зўр нархга сотиб олмоқчи
Англия терма жамоаси ҳимоячисига "Ливерпуль" қизиқишда давом этмоқда. Мерсисайдликлар шу ёздаёқ "Кристал Пэлас" вакили Марк Гехи билан шартнома имзолашга тайёр.
"Қизиллар" 25 ёшли футболчининг Лондон клуби билан амалдаги шартномаси бир йилдан сўнг якунланишини инобатга олиб, унинг учун ортиқча пул тўламоқчи эмас. Бу ҳақда The Times хабар берди.
Агар Гехи ёзда ҳеч қаерга кетмаса ва шартномани узайтирмаса, келаси ёзда "Кристал Пэлас"ни эркин агент сифатида тарк этади.
Нуфузли Transfermarkt портали Марк Гехани 45 миллион еврога баҳоламоқда. Ҳимоячи Англия терма жамоаси сафида 23 та ўйинда майдонга тушган.
Фикрлар