
"Ливерпуль" афсонаси ҳайратда!
"Ливерпуль" клуби афсонаси Майкл Оуэн Садио Мане "Бавария"га ўтанидан ҳайратда.
"Мен ҳалигача тушуна олмаяпман. Мане нима учун "Ливерпуль"ни тарк этиб, "Бавария"га ўтди. Шундай бўлса-да, Садио бу ерда бетакрор ўйин намойиш этди. Яхши мавсумлар ўтказди ва афсона сифатида тарихга кирди", - дея ёзди Оуэн.
Маълумот учун, сенегаллик ҳужумчи Мерсисайд клубига 2016 йилда келиб қўшилган. Шу вақт мобайнида у клуб билан 6 та соврин ютишга муваффақ бўлди.
Ўтган мавсум 30 ёшли футболчи барча турнирлар доирасида 50 та учрашувда иштирок этиб, 23 та гол ҳамда 2 та голли узатма муаллифига айланди.
Фикрлар