Лионель Месси: "Жаҳон чемпиони бўлиш — умрим давомида орзу қилган нарсам эди"
Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси 2022 йилги Жаҳон чемпионатида қўлга киритилган ғалаба ҳақида гапирди.
"Бу ҳақда бутун умрим давомида орзу қилганман. Бу менинг профессионал фаолиятимда етишмаётган ягона ютуғим эди. Чунки мен "Барселона" билан клуб ва шахсий даражада деярли барча нарсага эришганман. Буни ҳар бир футболчи орзу қилади, деб ўйлайман.
Агар сиз футболчидан нима ҳақида орзу қиласан деб сўрасангиз, у албатта Жаҳон чемпиони бўлиш ҳақида дейди", — деди "Интер Майами" ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси.



Фикрлар