Лионель, Лионела ва бошқалар - Аргентинада энг кўп қўйилаётган исмлар рўйхати

  • 7 январь, 2023, 18:24
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Декабрь ойида Аргентинада ҳар 70-туғилган чақалоққа миллий терма жамоа сардори Лионель Месси исми бериляпти. 

Санта-Фе провинцияси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг сўнгги олти ойида чақалоқларга энг кўп қўйилган исмлар Лионель ҳамда Лионела бўлган. 

Шунингдек, машҳурлик бўйича етакчи поғоналарда Хулиан ҳамда Эмилиано исмлари ҳам бор. 

Декабрь ойида Аргентина терма жамоаси мундиалда ғолиб чиқди. Жамоанинг энг яхши футболчилари орасида Мессидан ташқари ҳужумчи Хулиан Альварес ҳамда дарвозабон Эмилиано Мартинес ҳам қайд этилганди. 


Tecno
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!