"Лион" Депай билан тил топиша олмаяпти

  • 24 Nov 21:05
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Лион" раҳбарияти ҳужумчи Мемфис Депай билан амалдаги шартномани узайтириш бўйича келишувга эриша олмаяпти. Бу ҳақда RMC нашри хабар бермоқда.

Tecno

Юқоридаги манбага кўра, 26 ёшли голландиялик футболчи Европанинг топ клубларидан таклифлар кутмоқда ва шунинг учун француз клуби билан шартномани узайтиришни пайсалга солмоқда.

Ўтган ёз Депайга “Барселона”дан таклифлар бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Аммо ўшанда “Лион” уни қўйиб юбормаган эди.

Мемфис Депайнинг “Лион” билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етади.

Comments

You must be logged in to commet!