
Лига 1. ПСЖ ўз майдонида очко йўқотди
Франция чемпионати 36-туридан ўрин олган ПСЖ - "Труа" учрашуви бўлиб. Унда жамоалар 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.
Парижликлар сафида Маркиньос ҳамда Неймар гол урган бўлса, меҳмонлар таркибида Угбо ҳамда Тардьё ўз номини таблога ёздириб қўйди.
Шу тариқа, ПСЖ очколари сонини 80 тага етказиб олди. 37 очкоси бор "Труа" 15-поғонани банд этган.
Фикрлар