КЎЖЧ. ПСЖ сўнгги турда ишончли ғалабага эришиб, гуруҳдан чиқди

CHERY AUTO

Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг 3-туридан ўрин олган ПСЖ - "Сиэтл Саундерс" клублари иштирокидаги беллашув ўз ниҳоясига етди. Луис Энрика бошчилигидаги парижликлар катта куч ишлатмаган ҳолда, 2:0 ҳисобида муваффақиятга эришди. 
 
Дастлаб учрашувнинг 35-дақиқасида Хвича Кварацхелия ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Иккинчи бўлимнинг 66-дақиқасида эса Ашраф Ҳакими орадаги фарқни 2 тага етказиб қўйиб, жамоасининг гуруҳ босқичидаги сўнгги голига муаллифлик қилди. Ушбу ғалаба ПСЖни гуруҳдан чиқишига замин яратди. 
 
Эндиликда жамоа A гуруҳининг 2-ўрин соҳиби билан плей-оффда куч синашди.

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!