
Лига 1. Франциянинг якка ҳукмрони "Лилль"ни "ер тишлатди"
Франция чемпионати 3-туридан ўрин олган "Лилль" - ПСЖ учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда меҳмонлар йирик 7:1 ҳисобида рақибдан устун келди.
Парижликлар сафида Мбаппе хет-трик, Неймар эса дубль муаллифига айланди. Шунингдек, Месси ҳамда Хакими ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди.
Шу тариқа, Париж клуби 3 турдан сўнг максимал 6 очко тўплаган ҳолда, Франция чемпионати турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди.
Учрашувда киритилган голлар ва хавфли вазиятларни томоша қилинг:
Фикрлар