
Левандовскининг "Бавария"дан қачон кетиши маълум бўлди
"Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски янги бош мураббий Юлиан Нагельсманн билан ўз келажагини муҳокама қилди.
Bayern & Germany хабарига кўра, 32 ёшли польшалик футболчи мураббийга ҳали ҳам мотивацияси борлигини ва клуб билан совринларни ютишни давом эттиришини айтган.
Бироқ, Левандовски суҳбат давомида 2022 йилда кетиши мумкинлигини ҳам истисно қилмаган. Футболчининг клуб билан шартномаси 2023 йилнинг ёзигача амал қилади.
Ўтган мавсумда Левандовски “Бавария” сафида жами 40 та ўйинда майдонга тушди. У ушбу учрашувларда ўз ҳисобига 48 та гол ва 9 голли узатма ёздириб қўйди.
Фикрлар