Левандовски Бундеслигада яна бир тарихий натижа қайд этди

  • 9 январь, 2021, 13:15
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Бавария" форварди Роберт Левандовски яна бир ажойиб статистика муаллифига айланди.

Tecno

Гап шундаки, кеча “Боруссия”га қарши ўйинда рақиб дарвозасини ишғол қилган польшалик тўпурар Бундеслигада бир жамоада энг кўп гол уриш бўйича кучли бешликка кирди. Унинг “Бавария” либосида Германия чемпионатида киритган голлари 182 тага етди ва у бу борада Ульф Кирстен (182, "Байер") ҳамда Клаус Фишерга (182, "Шальке") тенглашиб олди.

Левандовскидан олдинда фақатгина Юпп Хайнкес (195, "Боруссия М") ва Герд Мюллер (365, "Бавария") турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!