
Левандовски: Бу жамоа “Олтин тўп” олиб беради!
Sky Sport Deutschland нашри “Бавария” тўпурари Роберт Левандовски ёзда “Барселона”га ўтишга қарор қилганини хабар қилди.
Манбанинг таъкидлашича, польшалик ҳужумчи Каталониядаги фаолияти унинг “Олтин тўп”ни қўлга киритишида муҳим омил бўлишига ишонмоқда.
Левандовски ўтган йили бу совринга жуда яқин келганди. Бироқ, Лионель Месси польшалик ҳужумчи орзу қилган нуфузли совринни еттинчи маротаба қўлга киритди.
33 ёшли Левандовски жорий мавсумда барча турнирларда 40 та учрашув ўтказиб, ўз ҳисобига 46 та тўп ёздириб қўйди ва тўрт марта жамоадошларига ассистентлик қилди.
Фикрлар