
Лерой Сане ёзда клубини ўзгартириши мумкин – унга Лондондан қизиқишлар бор
Мюнхеннинг "Бавария" клуби ярим ҳимоячиси Лерой Сане жорий мавсум якунлангандан сўнг жамоани тарк этиши мумкин. 29 ёшли вингер ҳанузгача янги шартнома борасида келишувга эриша олмади. Унинг амалдаги шартномаси июнь ойи охирида тугайди.
"Bild" нашрининг хабарига кўра, Санега Лондон жамоалари – "Челси" ва "Арсенал жиддий қизиқиш билдирмоқда. Ушбу икки клуб уни эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олишни истамоқда.
Лерой 2020 йилдан буён "Бавария" шарафини ҳимоя қилмоқда. Жорий Бундеслига мавсумида у 29 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол ва 5 та ассистга муаллифлик қилди.
Comments