Легионеримиз ўз клубини тарк этди

  • 20 июль, 2020, 22:19
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мавсум бошида Тожикистоннинг “Хўжанд” жамоаси сафига тўрт нафар ҳамюртимиз – Маъмур Икромов, Сирож Ҳамроев, Санжар Рихсибоев ва Андрей Сидоров кўчиб ўтгандилар. Биринчи даврадан кейин эса уларнинг сони биттага қисқарди.

Tecno

Гап шундаки, ҳужумчи Андрей Сидоров “Хўжанд” билан хайрлашди. Футболчининг ўзи ҳам клубдан кетганини тасдиқлади.

Аслида у Тожикистонда карантин жорий этилиб, чемпионатда танаффус эълон қилинган пайтдаёқ жамоадан кетгани маълум бўлди. Ҳозирда эса у ерда биринчи давра баҳслари якунига етган ва “Хўжанд” иккинчи даврага тайёргарлик олиб бормоқда. Сидоров энди қаерда тўп суради? Буни албатта вақт кўрсатади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!