
Леау учун кутилмаган даъвогар пайдо бўлди
"Милан" вингери Рафаэль Леау "Ал-Ҳилол" эътиборини тортди. Саудия клуби португалиялик учун “Бавария” ва бошқа Европа грандлари билан рақобатлашишга тайёр, дейди журналист Николо Скира.
Ар-Риёд клуби вакиллари аллақачон "россонерилар" юлдузига алоқага чиққан. "Милан" футболчи билан хайрлашмоқчи эмас, шунинг учун у учун 90 дан 100 миллион еврогача пул талаб қилади. 26 ёшли футболчининг ўзи ҳам Европада ўйнашни давом эттиришни режалаштирмоқда.
"Бавария" ҳамон Леау учун асосий даъвогар бўлиб турибди. Рафаэлнинг амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ўрталарига қадар амал қилади.
Фикрлар