Лазизбек Мулложонов: Барча вазнда ўзбекистонлик боксчилар олтин медалларга эга чиқади, деб ўйлайман

  • 05 May 16:29
  • Bekzod Isayev
  • 0
  • Boxing
CHERY AUTO

Тошкентдаги "Ҳумо арена"да бокс бўйичи эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Tecno

-92 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Лазизбек Мулложонов колумбиялик Марло Хартадо билан рингга кўтарилди. Мулложоновнинг устунлиги остида ўтган жангда вакилимиз 5:0 ҳисобида ғалабага эришди.

Ушбу муваффақиятдан сўнг Лазизбек Мулложонов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Рақибнинг интернетда жанглари йўқлиги туфайли тўлиқ ўргана олмадик. Шунинг учун биринчи раундда Марло Хартадони ўрганиб, унга босим ўтказишга ҳаракат қилдим.

lazizbek

Мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши босим эмас, аксинча куч-қувват берди. Янада яхшироқ ишлашимизга мотивация бўляпти. Кейинги жанг туркиялик рақибга қарши кечади. Рингни, муҳитни ҳис қилдик. Энди бундан ҳам яхшироқ жанг ўтказиб, юқорига кўтариламиз.

Мусобақага тайёргарлик яхши ўтган. Барча вазнда ўзбекистонлик боксчилар олтин медалларга эга чиқади, деб ўйлайман, - деди Мулложонов.

Comments

You must be logged in to commet!