 
                Ла Лига. "Реал" Мбаппенинг дубли ва Винисиуснинг голига эвазига йирик ҳисобда зафар қучди
Испания Ла Лигасининг 2-турида Хаби Алонсо бошчилигидаги "Реал Мадрид" "Овьедо" билан куч синашиб, йирик 3:0 ҳисобида муваффақиятга эришди. 
 
Дастлаб беллашувнинг 37-дақиқасида Килиан Мбаппе Арда Гюлернинг узатмасидан сўнг ҳисобни очди. Иккинчи бўлимнинг 83-дақиқасида эса захирадан тушган Винисиус Жуниор Мбаппега пас берди ва франциялик юлдуз дублни расмийлаштиди. Бундан ташқари, 90+3-дақиқада бразилиялик вингер ассистдан сўнг ўз ҳисобига гол ҳам ёздириб қўйди (3:0). 
 
Эслатиб ўтамиз, "қироллик клуби" навбатдаги учрашувини 30 август куни "Мальорка"га қарши ўтказади.
- Испания - Ла Лига
- Regular Season
 
                                    Реал Овьедо
                                    
                                                                                        Тугади
                                                                                    
                                    
                                
                                        0
                                        :
                                        3
                                    
                                    25.08.2025 00:30
 
                                    Реал Мадрид
- Kylian Mbappé 37'
- Vinicius Junior 90'
- Kylian Mbappé 83'



Фикрлар