Ла Лига. "Оловли" "эл-класико"да "Реал" "Барселона"ни таслим этди

  • 26 октябрь, 22:05
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Испания Ла Лигаси 10-туридан ўрин олган марказий тўқнашув "Сантияго Бернабеу"да "Реал Мадрид" ва "Барселона" ўртасида бўлиб ўтди. Унда "қироллик клуби" 2:1 ҳисобида "кўк-аноранглилар"ни таслим этишди. Голларга Килиан Мбаппе (22'), Фермин Лопес (38') ва Жуд Беллингем (43') муаллифлик қилишди. Иккинчи бўлимнинг 52-дақиқасида Килиан Мбаппенинг тепган пенальтисини Шесний қайтарди. Қўшиб берилган дақиқаларда "Барса" ярим ҳимоячиси Педри Тчуменига қўполлик ишлатиб, иккинчи сариқ карточкани олдива ўйиндан четлатилди.

Tecno

Шу тариқа, мадридликлар очколарини 27 тага етказиб, турнир жадвалида биринчи ўринни мустаҳкамлаб олишди.

  • Испания - Ла Лига
  • Regular Season

Реал Мадрид

  • Jude Bellingham  43'
  • Kylian Mbappé  22'
Тугади
2 : 1

26.10.2025 20:15

Барселона

  • Fermín López 38'

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!