
Ла Лига. Мессининг голи "Барселона"нинг Мадриддан ғалаба билан қайтишини таъминлади
Мадриддаги "Ванда Метрополитано" стадионида кечган беллашувда меҳмонлар минимал ҳисобда рақибдан устун келишди - 1:0. Учрашувдаги ягона гол 86-дақиқада Лионель Месси томонидан киритилди.
Шу тариқа каталонияликлар ҳисобидаги очколар сони 31 тага етди ва жамоа турнир жадвалида яна пешқадамга айланиб олди. Мадридликлар эса 6-поғонадан жой олишган (25 очко).
Фикрлар