Ла Лига. Камбэк ичра камбэк! "Атлетико" аутсайдерга мағлуб бўлди (Видеошарҳ)

  • 30 октябрь, 2022, 05:45
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Ла Лига 12-туридан ўрин олган "Кадис" - "Атлетико" баҳси якунланди. Мазкур беллашувда мезбонлар 3:2 ҳисобида рақибдан устун келди. 

2:0 ҳисобида ортда бораётган "матрасчилар" 85 ва 89-дақиқаларда урилган голлар эвазига мувозанатни тиклади, аммо 90+7-дақиқада Собрино гол уриб, жамоасига ғалаба келтирди. 

Қайд этиш лозим, Мадридликларнинг илк голида Фелишнинг зарбасидан сўнг рақиб футболчиси ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди. Иккинчи голни эса португалнинг ўзи уришга муваффақ бўлди. 

Қуйида мазкур ўйин видеошарҳини томоша қилинг: 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!